Бухородаги беллашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Ўйин назоратимиз остида ўтди. Кўплаб голли имкониятлар яратдик. Мезбонларнинг ҳам муносиб ўйинини эътироф этиш жоиз. Улар ҳимояда тартиб билан ҳаракат қилишга интилишди. Беллашув якунида ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Йигитлар охиригача кучларини беришди. Ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлмади. Кураш давом этади.