Драган Чераннинг ягона голи Бухорода "Шерлар"га жуда муҳим ютуқни тақдим этди.
Баҳс жамоамиз назорати остида кечди. Мезбонлар кўплаб ҳолатларда ўйин суръатини тушириш учун шифокорлар ёрдамига мурожаат қилиб туришди. 8-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Азмиддинов яқин масофадан боши билан дарвозага киритишга уринди, аммо зарба ноаниқ чиқди. Бўлим ўрталарида Эркинов ва Сайфиев қулай вазиятларда аниқ зарба бера олишмади. 34-дақиқада Холматовнинг узатмасидан кейин Эркинов яқин масофадан дарвозага тўпни тўғри тепа олмади.
Иккинчи бўлимда жамоамиз ҳужумга янада кўпроқ эътибор қаратгани сабабли мезбонларда қарши ҳужумлар юзага кела бошлади. Алижоновнинг икки ҳолатда кучли зарбаси озгина ноаниқ бўлди. Эркинов ва Банашакнинг аниқ зарбаларидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Посбонимиз Павлюченко эса Станиславлевич ва Холтўраевнинг аниқ зарбаларидан кейин маҳорат кўрсатди. Ҳакам томонидан ўйинга қўшилган дақиқаларда Черан ғалаба голини урди. Мезбонлар футболчиси тўпни қўли билан тўхтатиб олгани туфайли белгиланган пенальтидан Драганнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Черан дарвозага йўллади - 0:1. Муҳим ғалаба билан "Пахтакор" чемпионлик сари интилишда давом этади.
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
29 октябрь. Бухоро. "Бухоро" СМ стадиони. 1256 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, Ш.Йўлдошев, С.Ҳакимов, Ж.Норалиев.
ВАР: Н.Қосимов.
АВАР: Ж.Рустамов.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Д.Ҳотамқулов.
"Бухоро": Кукич, Пўлатов (Жумаев, 87), Жўраев, Раҳимов (Камолов, 67), Турсунпўлатов (Холтўраев, 56), Ортиқбоев, Қаюмов (Норхонов, 46), Иброҳимов, Нихаев (Станиславлевич, 67), Бегимқулов, Икич.
"Пахтакор": Павлюченко, Алижонов, Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Черан, 65), Турғунбоев, Эркинов, Холматов, Холдорхонов (Банашак, 46).
Гол: Черан, 90+6 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Қаюмов, 3. Ортиқбоев, 28. Сайфиев, 40. Жўраев, 75. Турғунбоев, 75. Кукич, 84. Павлюченко, 90+10.