Клуб янгиликлари

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлига 23-турида "Пахтакор" "Бухоро" билан сафар ўйинида майдонга тушади.

Жамоалар сафида ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 59 бор ўзаро беллашган. 43 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 135 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. 16 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда жамоамиз 8:0 ҳисобида зафар қучган.

Меҳмондаги ўйинларда жамоамиз кўрсаткичи шундай кўриниш олган: 16 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. "Бухоро" дарвозасига 57 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган. Сафарда охирги уч беллашувда жамоамиз йирик ҳисобда муваффақият қозонган.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Сервер Жепаров ва Драган Черан саналади. Улар бухороликлар дарвозасига 10тадан гол урган. Игорь Шквирин ва Игорь Сергеев 8 тўп муаллифи бўлган. Анвар Солиевда 6, Миржалол Қосимов, Владимир Козак ва Зайниддин Тожиевда 5тадан гол мавжуд. Андрей Стрельцов ва Леонид Кошелев эса 4тадан тўп муаллифига айланган. Рақибдан Илҳом Қурбонов ҳисобида 3 гол бор. Геннадий Шарипов ва Баҳодир Пардаев ҳар икки жамоа сафида тўп киритишга эришган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 29 октябрь, якшанба куни соат 17:00да "Бухоро" спорт мажмуаси стадионида бошланади.