Чемпионлар Лигасида биринчи ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилди
Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси 3-турида жамоамиз "Аҳал"дан 3:0 ҳисобида устун келди.
Ўйинни фаол бошлаган футболчиларимиз дастлабки дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида кескин вазиятлар яратишга тушишди. Бу ҳаракатлар бўлим ўрталарида самара келтирди. 23-дақиқада Эркиновга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини Холматов гол билан якунлай олмади. Унинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Кейинги дақиқада жамоамиз ўз мақсадига эришди. Холдорхонов рақиб посбонидан тўпни эгаллаб олиб, Эркиновга узатди. Ҳожимат дарвозани хотиржамлик билан ишғол қилди. 27-дақиқада Турғунбоев иккинчи тўпни урди. Эркиновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Азиз боши билан голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда ҳам кўплаб ҳужумлар уюштирилди. 59-дақиқада Турғунбоев ҳимоячи хатосидан фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0. Шундан сўнг Банашак, Холматов, Эркинов ва Ҳамдамовнинг қулай ҳолатлардан берган зарбалари омадсизлик сабабли голга айланмади. 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида яна курашга қайтди.
"ПАХТАКОР" - "АҲАЛ" - 3:0 (2:0)
24 октябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 2210 томошабин.
Ҳакамлар: Жумпей Иида, Исао Нишихаши, Кота Ватанабе, Хироки Касахара (Япония).
ВАР: Юсуке Араки (Япония).
АВАР: Юдаи Ямамото (Япония).
Назоратчи: Басел Ҳажжар (Сурия).
Комиссар: Рашид Досари (Қатар).
"Пахтакор": Павлюченко, Алижонов, Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Мерк, 80), Холматов (Саитов, 87), Турғунбоев (Ўринбоев, 80), Эркинов (Банашак, 73), Холдорхонов (Ҳамдамов, 73).
"Аҳал": Аҳаллиев, Союнов, Башимов (Мамиев, 87), Диниев (Аннаев, 60), Равшанов (Умаров, 87), Тагаев, Мередов (Абдураҳманов, 60), Турсунов (Ҳожамуҳаммедов, 50), Гурбанов, Гелдиев, Ҳожамаммедов.
Голлар: Эркинов, 24 - 1:0. Турғунбоев, 27 - 2:0. Турғунбоев, 59 - 3:0.
Фойдаланилмаган пенальти: Холматов, 23.
Огоҳлантиришлар: Тагаев, 22. Турсунов, 30. Равшанов, 63. Холматов, 84.