“Аҳал”га қарши ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Максим Шацких: - Хайрли кун. Жамоа яхши ҳолатда. Рақибни синчковлик билан ўрганиб чиқдик. Бир неча учрашувларни кузатдик. Эртага ўзимиз хоҳлаган даражада футбол кўрсатишни истаймиз. Мухлисларни Чемпионлар Лигасидаги ютуқ билан қувонтирадиган пайт келди. Рақиб ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилишга интилади, ҳамжиҳатлик билан ўйнайди. Уларнинг қаршилигини енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Жисмоний тарафдан яхши ҳолатдамиз. Дастлабки икки ўйинда биз баҳсни назорат қилдик, бироқ вазиятлардан фойдаланишда муаммога дуч келдик.
Фарруҳ Сайфиев: - Жамоамиз билан ўйинга яхши тайёрландик. Мусобақада биринчи ғалабага эришишни хоҳлаймиз. Ҳали гуруҳда барчада имконият бор, бундан фойдаланиш учун уринамиз. "Ахал"ни ўргандик, яхши жамоа. Эртанги беллашувда мақсадимиз ғалаба қозониш ва ишқибозларимизга хурсандчилик улашиш.