Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Ахал"

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси 3-турида "Шерлар" Туркманистоннинг "Ахал" жамоаси билан "Бунёдкор" стадионида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар жамоамиз ушбу клуб билан тўқнаш келмаган. Туркман клублари билан эса 2003 йилдан бери расмий ўйинлар ўтказилмаган. 20 йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" яна қўшни Туркманистон жамоаси билан ўйнайди.

"Ахал" 1989 йил ташкил этилган. Мусобақада 2022 йилги Туркманистон чемпиони сифатида иштирок этмоқда. Ҳозиргача бу жамоа битта чемпионликдан ташқари 4 марта Туркманистон Кубоги ва 1 бор Туркманистон Суперкубогида зафар қучган. Чемпионлар Лигасида "Ахал" дебют мавсумини ўтказмоқда. Айни пайтда жамоа ўз чемпионатида 14 ўйинда 16 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар Лигасида дастлаб ўз майдонида "Файҳа"дан 1:0 ҳисобида усутн келиб, кейин сафарда "Ал Айн"га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа сардори Элман Тагаев ҳар икки баҳсда биттадан гол уришга эришди.

Жамоалар таркибида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Ахал" ўртасидаги беллашув 24 октябрь, сешанба куни соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.