Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Туркманистон клублари билан тўқнашувлари тарихи

Клуб янгиликлари

"Шерлар" тарихда туркман клубларига қарши Осиё клублар турнирларидан ташқари бошқа мусобақаларда ҳам тўқнаш келишган.

Осиё клублар мусобақаларида икки клубга қарши 4 беллашув ўтказилган. 1994 йил Кубок эгалари Кубоги саралаш босқичида Қозоғистоннинг Жамбул шаҳрида кечган гуруҳ босқичида "Мерв" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилган. 1998 йил эса Кубок эгалари Кубогида "Ниса" билан тўқнаш келинган. Сафарда 0:5 ҳисобида ютқазган "Пахтакор" жавоб ўйинида 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ажойиб камбэк қайд этган! 2003 йил Чемпионлар Лигаси доирасида Тошкентда "Ниса" 3:0 ҳисобида мағлуб этилган. Жами 4 учрашувда 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи эса 13:5.

"Пахтакор" Туркманистоннинг "Копетдоғ" жамоаси билан СССР биринчи лигаси ва Кубоги, МДҲ Чемпионлари Кубоги баҳсларида ҳам майдонга тушган. Жами 18 беллашувда 11 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этилган.