Суперлига 22-турида "Шерлар" "Турон"дан 3:0 ҳисобида устун келишди.
Бошланғич таркибда Максим Шацких катта ўзгаришларга қўл урди. Терма жамоа йиғинидан қайтган футболчиларга дам берилди. Асқаров, Холдорхонов, Эркинов сингари ёш ўйинчилар дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилди. 6-дақиқада Эркиновнинг йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди. 15-дақиқада Саитов 25 метрлардан тўпни рақиб дарвозасига "михлади" - 1:0. Салдан кейин Собирхўжаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Меҳмонлардан Жуманқўзиев дарвоза устунини нишонга олган бўлса, Ашуровнинг аниқ зарбаси йўлига Павлюченко ғов бўлди.
Иккинчи бўлим бошларида меҳмонлар қаршилик кўрсатишга уриниб кўришди, лекин 71-дақиқада киритилган иккинчи тўп ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Саитовнинг узатмасидан кейин Эркинов деярли бўш дарвозани ишғол қилди. 85-дақиқада Собирхўжаев жарима майдони ичидан гол урди - 3:0. Шу тариқа муваффақиятсиз серияга якун ясаган "Пахтакор" йирик ҳисобдаги ғалаба билан чемпионлик сари интилишда давом этади.
"ПАХТАКОР" - "ТУРОН" - 3:0 (1:0)
20 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1850 томошабин.
Ҳакамлар: А.Худойберганов, Ҳ.Шодмонов, Ш.Раҳматов, И.Исмоилов.
ВАР: Ф.Норсафаров.
АВАР: А.Усмонов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: Ж.Раҳматуллаев.
"Пахтакор": Павлюченко, Саитов, Ҳамралиев, Азмиддинов, Турғунбоев, Асқаров, Собирхўжаев (Мерк, 88), Ҳамдамов (Банашак, 78), Холматов, Эркинов (Усмонов, 88), Холдорхонов (Саиднуруллаев, 88).
"Турон": Сайётов, Абдурасулов, Чобанов, Мухторов (Камолов, 80), Холмуродов (Муҳаммадалиев, 60), Мукаров (Комилов, 67), Ашуров, Саидхонов, Айсаров, Жуманқўзиев (Азимов, 60), Саъдуллаев (Алижонов, 46).
Голлар: Саитов, 15 - 1:0. Эркинов, 71 - 2:0. Собирхўжаев, 85 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Эркинов, 45+3. Азмиддинов, 70. Ҳамралиев, 73.