Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Турон"

Клуб янгиликлари

Чемпионлик сари курашни давом эттираётган "Шерлар" 20 октябрь куни "Турон"га қарши Тошкентда Суперлига 22-турида майдонга тушади.

Яйпанда биринчи даврада ўтган баҳсда жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жами Суперлигадаги уч тўқнашувда "Пахтакор" икки бор зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнаган. "Шерлар" 5 тўп киритиб, 2 гол ўтказиб юборган.

Беллашувни рақибдан дарвозабон Раҳим Давронов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги ўйин 20 октябрь, жума куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.