Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Бизни олти очколик баҳс кутиб турибди"

Клуб янгиликлари
Максим Шацких: - Барчага хайрли кеч. Эртага бизни "Файҳа" билан қизиқарли ва кескин ўйин кутмоқда. Бу рақибни ўргандик, улар кучли ва тезкор жамоа. Жамоалар мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол кўрсатишади. Биринчи турда биз ҳам, рақиб ҳам кутилмаганда мағлубиятга учради. Шу сабабли олти очколик баҳс кутиб турибди деб ўйлайман. Бизда тайёргарлик учун камроқ вақт бўлди, лекин йигитлар жисмонан ва руҳан ўйинга ҳозир. 

Дастлабки ўйинда бизга вазиятлардан фойдаланиш етишмади. Рақибимиз деярли барча хавфли вазиятлардан фойдаланди, биз эса имкониятларни кўкка совурдик.

Стинворден: - Кеча Риёдга етиб келиб, иқлимга мослашиб улгурдик. Бизни кучли рақиб билан қизиқарли ўйин кутмоқда деб ўйлайман. Жамоа билан "Файҳа"ни яхши ўргандик. Биз ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламиз.