Клуб янгиликлари

Превью. "Ал Файҳа" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Чемпионлар Лигаси 2-турида Ар-Риёдда "Ал Файҳа" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу рақиб билан илк бор тўқнаш келамиз. "Файҳа" халқаро ўйинларда бизга қарши майдонга тушадиган Саудия Арабистонининг 8-клуби бўлади. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудияда ғалаба қозонган ягона жамоа саналади ва буни жамоамиз икки бор - "Иттифоқ" ва "Таъавун"га қарши баҳсларда уддалашга эришган. Мазкур беллашувда "Пахтакор"га жамоа сардори Драган Черан жароҳат сабабли ёрдам бера олмайди.

"Ал Файҳа" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 3 октябрь, сешанба куни Риёддаги "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳад" стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.