Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - АГМК

Клуб янгиликлари

"Шерлар" бир ойлик танаффусдан кейин Суперлигада уй ўйинида 28 сентябрь куни АГМКни қабул қилишади.

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 31 марта ўзаро тўқнаш келишган. 23 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 56 тўп киритиб, 17 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Тошкентда кечган 15 ўйиннинг 10тасида "Пахтакор" устун келган. 4 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, бир бор рақиб ғалаба қозонган. Бу жамоа дарвозасига уйда 27 гол урган ҳолда 12 тўп ўтказиб юборганмиз.

Суперлигада мавсумни муваффақиятли давом эттираётган "Шерлар" мазкур ўйиндаги ғалаба орқали турнир жадвалида ҳолатини янада мустаҳкамлаши мумкин.

"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги 20-тур ўйини 28 сентябрь, пайшанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.