Суперлига 19-турида жамоамиз сафарда "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Биринчи бўлимда устунлик "Пахтакор" тарафида бўлди. Ҳамдамов ва Кухарчикнинг дарвозага кетаётган аниқ зарбалари йўлига ҳимоячилар тўсиқ қўйишди. Холматовнинг уриниши эса ноаниқ чиқди. Мезбонлардан Мавлонқулов яккама-якка вазиятда зарба йўллаганда Қувватов маҳорат кўрсатди. 42-дақиқада тезкор қарши ҳужумда Мавлонқуловнинг зарбаси голга айланди - 1:0.
Иккинчи бўлим аввалида мезбонлар фаолроқ кўринишди. Бўлим ўрталаридан кейин жамоамиз яна ташаббусга эришди. Ҳамдамов ва Холматовнинг қулай имкониятдан тепган тўплари самара келтирмади. Қўшиб берилган дақиқаларда Сайфиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Холдорхонов унумли фойдаланди - 1:1.
42 очко тўплаган "Пахтакор" чемпионат тугашига 7 тур қолганда энг яқин таъқибчисини 8 очкога ортда қолдирмоқда.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:0)
24 сентябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 2594 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, И.Азимов, Ш.Аъзамов, Ш.Ражабов.
ВАР: Н.Қосимов.
АВАР: Ш.Йўлдошев.
Назоратчи: Т.Галеев.
Комиссар: Ж.Раҳматуллаев.
“Сўғдиёна”: Митрович, Салимов, Фозилов (Шоаҳмедов, 77), Қаҳрамонов, Дориев, Исич, Йўлдошев (Андреев, 46), Абдумуталов (Омоналиев, 70), Каримов (Кенжаев, 70), Мавлонқулов (Сойибов, 77), Колакович.
“Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ҳамробеков, Стинворден, Сайфиев, Собирхўжаев (Банашак, 46), Холматов, Ҳамдамов (Асқаров, 77), Черан (Мерк, 87), Турғунбоев (Саитов, 60), Кухарчик (Холдорхонов, 77).
Голлар: Мавлонқулов, 42 - 1:0. Холдорхонов, 90+6-пен - 1:1.
Огоҳлантириш: Митрович, 87.