Клуб янгиликлари

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 19-тур ўйинида жамоамиз Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Иккинчи даврада яхши ўйин намойиш этаётган "Сўғдиёна" билан баҳс чемпионлик учун курашда катта аҳамият касб этади. Жамоамиз сафида дисквалификацияга учраган Шаҳзод Азмиддинов ва Достон Турсунов беллашувни ўтказиб юборади.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 55 учрашув бўлиб ўтган. 43 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 6та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 131 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 43 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Беш марта мезбонларнинг қўли баланд келган ва тўрт бор дуранг натижа қайд этилган.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь, якшанба куни соат 18:00да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.