Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасида дастлабки турда мағлубият

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 1-турида "Ал Айн"га Тошкентда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Тенг курашлар остида кечган учрашувда меҳмонлар имкониятлардан унумли фойдаланишди. Коджо Лаба дублга эришган бўлса, Балуши яна бир голга муаллифлик қилди. Навбатдаги ўйинда жамоамиз 3 октябрь куни Саудия Арабистонида "Файҳа" меҳмони бўлади.

"ПАХТАКОР" – "АЛ АЙН" - 0:3 (0:2)
19 сентябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 8117 томошабин.
Голлар: Лаба 11, 66, Балуши 25.
Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Йон Жае Йол, Парк Санг Жун, Чаэ Санг Хёп (Корея).
Назоратчи: Комалесваран Санкар (Ҳиндистон).
Комиссар: Ли Йон Кю (Корея).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Турсунов (Азмиддинов 46), Ҳамробеков, Турғунбоев (Саитов 72), Черан, Банашак, Собирхўжаев (Асқаров 82), Холматов (Холдорхонов 59), Стинворден, Сайфиев.
"Ал Айн": Эйса, Аутонне, Юнг Ву, Нодир (Валид 64), Лаба (Халфан 81), Ромеро (Аббос 90+2), Аҳбаби, Эрик, Ҳашеми, Балуши (Муҳаммад Аббос 46), Раҳими (Барман 81).
Огоҳлантиришлар: Аутонне 43, Азмиддинов 62, Муҳаммад Аббос 62, Алижонов 68, Юнг Ву 80, Холдорхонов 81, Аҳбаби 84, Банашак 88, Барман 90.