Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Ал Айн". ОЧЛ 1-тур превьюси

Клуб янгиликлари

19 сентябрь куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 1-турида БААнинг "Ал Айн" жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоага қарши "Шерлар" 4 марта тўқнаш келишган. 2010 йил Ал Айнда 1:0, Тошкентда 3:2 ҳисобида ғалабага эришилган. 2015 йил эса Тошкентда рақиб 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, меҳмонда 1:1 натижаси қайд этилган. Ўзбек клубларидан фақат "Пахтакор" "Ал Айн"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан.

ОЧЛ учун "Ал Айн" жами 13 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган. Жамоани голландиялик мутахассис Альфред Шрёдер бошқармоқда. У жорий мавсумдан ушбу клубда ишга киришди. Бунгача охирги йилларда "Барселона"да Рональд Куманга ёрдам берган, кейин "Брюгге" ва "Аякс"да бош мураббий бўлган. 

Дарвозабонлар
1. Муҳаммад Бу Сенда
12. Султон Мензери
17. Холид Иса
Ҳимоячилар
3. Антонни Куаме (Котд Ивуар)
4. Муҳаммад Шакер
15. Эрик (Бразилия)
16. Ҳолид Ал Ҳашми
34. Рафаэль Перейра (Бразилия)
44. Саид Жума
66. Мансур Саид
35. Муҳаммад Ҳассан
36. Амир Аҳмад
89. Аҳмад Қатеш
Ярим ҳимоячилар
5. Пак Ёнг Ву (Корея)
6. Яҳё Нодир
7. Омер Атзили (Исроил)
8. Муҳаммад Аббос
10. Алехандро Каку (Аргентина)
11. Бандар Аҳбаби
13. Аҳмад Барман
18. Ҳолид Муҳаммад
20. Матиас Паласиос (Италия)
21. Софиан Раҳими (Марокаш)
22. Фалаҳ Волид
27. Султон Саид
30. Ҳазим Аббос
40. Ҳолид Али
Ҳужумчилар
9. Коджо Лаба (Того)
42. Жонатан Сантос (Бразилия)
70. Абдулкарим Траоре (Мали)
77. Ҳалиру Сарки (Нигерия)
90. Иса Халфан
99. Жосна Лулендо (Конго ДР)