24 июнь куни "Пахтакор" биринчи даврани "Обод"га қарши сафардаги ўйин билан якунлайди.
"Обод" олий лигага ўтган мавсум чиққани сабабли жамоалар ўзаро 2 бор тўқнаш келишган холос. Ўтган йили сафарда 4:1 ҳисобида зафар қучган жамоамиз уйда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Энди учинчи беллашувга гувоҳ бўламиз.
Ўйинда "Пахтакор" сардори Камолиддин Тожиев дисквалификация туфайли майдонга тушмайди.
Учрашувда Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.
"ОБОД" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Равшан Нўъмонов (Тошкент), Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Санжар Ризаев.
Ёшлар таркиблари ўйини 23 июнь, жума куни 17:30да "Обод" стадионида бошланади. Асосий жамоалар беллашуви 24 июнь, шанба куни "Жар" стадионида 18:30да старт олади.