ФИФА кунларида кўплаб ўйинчиларимиз турли терма жамоалар йиғинига чақирилди. Миллий терма жамоанинг АҚШдаги йиғинида Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев иштирок этади.
U-23 терма жамоаси билан Осиё Кубоги саралаш босқичи учун Отабек Боймуродов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Беҳруз Асқаров, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов ва Пўлатхўжа Холдорхонов таклиф этилди. Кими Мерк эса Қирғизистон терма жамоасига чақирилди.
U-18 термаси сафига Рустам Фомин, Нурлан Ибраимов, Муҳаммадали Ўринбоев, Саидумар Саиднуруллаев ҳамда Темур Одилов жалб қилинди.
U-17 терма жамоаси билан Ислом Анваров, Муҳаммадшоҳ Аҳмедов, Дилшод Абдуллаев ўртоқлик ўйинларида қатнашади.