Ўзбекистон халқи истиқлол эълон қилинган кун – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини нишонламоқда.
“Пахтакор” футбол клуби ушбу байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклайди ва мустақил Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашини тилайди.
Бугунги кунда Ўзбекистон футболини ривожлантириш ва уни жаҳон даражасига олиб чиқиш “Пахтакор” футбол клубининг ҳам бош мақсадидир. Бу йўлдаги ҳаракатларни клубимиз барқарор равишда давом эттиради. Ўтган вақт давомида жамоа 32 совринга эга чиқиб, бу борада ўзбек футбол клублари рекордчиси ҳисобланади.
“Пахтакор” клуби барчангизни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан муборакбод этиб, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва фаровон ҳаёт тилайди. Юртимиз тинч бўлсин, янада гуллаб-яшнасин!
Мустақиллик байрами муборак!