Навоийдаги баҳсдан кейин жамоамиз бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Биз қийин ойни ўтказдик. Унда етарлича ғалабаларни қўлга киритдик. Иккита тушунарсиз пенальти бўлди. Уларни кўриб чиқамиз. Илк навбатда натижа туради. Шу сабабли ишонч билан уч очкога эга чиқдик дея оламан. Энди термалар ўйинлари сабабли танаффусга чиқамиз. Бироз тин олиб, навбатдаги жангларга тайёрланамиз.
Ҳамробековни бугун уни марказий ҳимояда ишлатишни маъқул кўрдик. У ўз вазифасини яхши уддалади. Позицияси таянчда. Марказий ҳимояга яқин.
Азмиддинов қизил олган ҳолатда бош ҳакам ўйиннинг давом эттирилишини сўради. Қанот ҳаками эса ниманидир кўриб қолгандек бўлди. Биринчи бўлимда у 5 метр ёнида тўп кимдан чиқиб кетганини кўрмай қолганди. Бироқ 60 метр нарёқдаги қизил карточкани кўрди. Буларнинг барчаси уларнинг виждонига ҳавола.
Легионер дегани доимо ўйнаши керак дегани эмас. Барчаси соғлом рақобатга боғлиқ. Ким айни дамда кучли бўлса, ўша ўйнайди. У легионер бўладими ёки маҳаллий, бунинг фарқи йўқ. 5 нафар легионернинг барчаси ўйнаши керак деган гап йўқ. Соғлом рақобатни ҳам ҳисобга олинг. Машғулот жараёнларини кучайтирганмиз.
Черанда ўтган куни белида муаммо пайдо бўлганди. Шу сабабли танаффусда унга бугунча етарлилигини айтдим.