Унда Максим Шацких ва Одил Ҳамробеков қатнашди.
Шацких: - Эртага ўйин қизиқ бўлиши аниқ. Биз чиройлироқ футбол ўйнаш учун бор салоҳиятимизни ишга соламиз. Умид қиламанки, ўйин мухлисларга ёқади. Мухлисларни стадионда кутиб қоламиз ва биз майдонда чиройли футбол намойиш этамиз. Натижани эса ўйиндан кейин билиб оламиз.
Ҳар бир соврин футболчи ва мураббийлар учун жуда муҳим. Соврин тарихда қолади ва ушбу совринни қўлга киритиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Эртага кубок финали ва ушбу совринни ҳеч ким рақибга бериб юборишни хоҳламайди. Эртага сифатли ўйин ва ўзимиз истаган натижага эришамиз деган умиддаман.
Ўз режамни айтиб қўйишим мантиққа тўғри келмайди. Таркибни ўйиндан аввал аниқлайман. Чемпионат ва кубок баҳсларини солиштириш нотўғри деб ўйлайман. Чемпионат узоқ вақт давом этадиган мусобақа, кубок баҳслари эса хатони кечирмайди ва бор-йўғи бир ўйин ўтказилади. Ўйинга тайёргарлик ҳам бошқача бўлади. Эртага "Пахтакор" намойиш этадиган ўйин бир ҳафта олдинги ўйиндан фарқ қилади.
Ҳамробеков: - Эртанги учрашув ўз номига мос. Финалларда хатолар кечирилмайди. Жамоа билан эртанги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва эртанги учрашувга тайёрмиз.