Клуб янгиликлари

Банашакнинг голи муҳим ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари

Суперлига 17-турида "Шерлар" Тошкентда "Металлург"дан кичик ҳисобда устун келди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида ўйин тенг курашлар остида кечди. Жамоамиздан Турғунбоев ва Чераннинг уринишлари хавфли бўлиб, Драганнинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди. Меҳмонлардан эса Тошқўзиевнинг яқиндан берган зарбасини Қувватов бартараф этди. 45-дақиқада ҳисоб очилди. Чап қанотдан Сайфиевнинг жарима майдонига оширган тўпини Банашак дарвозага жойлади - 1:0.

Иккинчи бўлимда жамоамиз устунлик қилди ва кўплаб голли вазиятларни юзага келтирди. Ҳамдамов яккама-якка ҳолатда аниқ зарба беролмади. Кейинроқ Турғунбоевнинг яқин масофадан тепган тўпи салгина ноаниқ чиқди. Ўйин охирларида Азизнинг яна бир уринишида тўп тўсиндан қайтди. Қувватов иккинчи бўлимда жамоамизни қутқарган ҳолатлар бўлмади. Кичик ҳисобдаги ютуқ билан "Пахтакор" якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 1:0 (1:0)
19 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1823 томошабин.
Ҳакамлар: С.Абдураҳмонов, А.Цапенко, Т.Гайнуллин, Д,Мирзараимов.
ВАР: И.Танташев.
АВАР: Ҳ.Музаффаров. 
Назоратчи: Б.Тоғаев.
Комиссар: Ж.Имомов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Азмиддинов (Асқаров, 85), Ҳамралиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Холматов, 74), Турғунбоев, Черан, Ҳамдамов (Эркинов, 74), Банашак (Холдорхонов, 81). 
"Металлург": Ортиқов, Маҳини (Абдуманнонов, 61), Палич, Ғофуров, Шойқулов (Темиров, 61), Ўринбоев, Тошқўзиев, Абдураимов (Убайдуллаев, 80), Яздан Дўст (Сатторов, 70), Ғофурбеков, Йосович.
Гол: Банашак, 45 - 1:0.
Огоҳлантириш: Ҳамралиев, 63.