U-21 биринчилигида юқори икки ўринда бораётган "Пахтакор" ва "Насаф" Қаршида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳсда ҳисобни мезбонлар очишди. Кейин ёшларимиздан Саиднуруллаев ва Беглархонов икки тўп киритди. Беллашув охирларида мезбонлар олдинга ўтиб олишди. Рақибнинг 90+4-дақиқадаги голига Абдумажидов кейинги дақиқанинг ўзида жавоб қайтариб, учрашув голларга бой дуранг билан тугашини таъминлади. Дуранг туфайли жамоамиз "Насаф" билан ўртадаги 6 очколик фарқни сақлаб қолиб, 40 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 3:3 (1:1)
Ҳакам: Тўрабек Суюнов (Гулистон).
"Насаф": Неъматов, Бўронов, Эргашалиев, Раҳматов, Ҳакимов, Аҳроров, Саидов, Туробов, Зоиров, Абдураҳмонов, Мавлонов.
"Пахтакор": Шевченко, Поёнов, Саиднуруллаев, Усмонов, Беглархонов, Одилов, Фомин, Позилов, Ҳабибуллаев, Абдумажидов, Козимов.
Захира: Боймуродов, Тодоров, Абдуллаев, Ибраимов, Ҳожибоев, Мифтахуддинов, Ўктамов.
Голлар: Аҳроров 15, Абдураҳмонов 71, Баҳромов 90+4 - Саиднуруллаев 41, Беглархонов 49, Абдумажидов 90+5.