Тожиев: - Беш кун ичида иккита қийин ўйинни меҳмонда ўтказдик. Биринчи бўлимда баҳсни назорат қилдик. Бир неча имкониятларга эга бўлдик. Беллашув охирида вазиятдан фойдаланганимизда ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин тенг кечди деб ўйлайман. Наманганда ҳиссиёт тарафлама қийин баҳс ўтказгандик. Футболчилар сафардаги қийин учрашувларда яхши футбол намойиш қилишди.
Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилди. Муҳим беллашувларда гол ўтказиб юборишдан ҳамма қўрқади. Стинворден ва Кухарчик жароҳат сабабли майдонга тушишмади.