"Навбаҳор" мағлуб этилган учрашувдан кейин "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Тожиев: - Қизиқарли ўйин бўлди, йигитлар кўрсатмаларни бажаришди. Биринчи бўлимда беллашувни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эҳтиёткор ҳаракатландик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг яна яхши ҳужумлар уюштирдик. Бугун ҳамма ўз даражасида ўйнади.
Наманганлик мухлисларга ўйинимиз маъқул келган шекилли, улар баҳсдан кейин бизни олқишлар билан кузатишди.
"Навбаҳор" билан ўйинлар доим шиддатли кечади. Аввалги ўйинда руҳан бир оз камчилик кузатилган бўлиши мумкин.