"Олимпик" сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этилган учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
Шацких: - Йигитларни олқишлаб ўтишни хоҳлардим. Улар жисмонан ва тактик тарафдан ўйин охиигача ўзларини кўрсатишди. Биз одатда муаммо яратиб, кейин уни енгиб ўтамиз. Рақибдан кўпроқ вазиятларни юзага келтирдик.
Ҳамралиев ёш ўйинчи, бундай хатолар учраб туради. Совуққонликни сақлаган ҳолда ўйнашни ўрганиб бориши керак.
Трансферлар ойнасида ўзимизга зарур футболчиларни жалб қилдик. Файзуллаев ўрнига ўйинчи топишга улгурмаймиз. Унинг исталган пайт кетиб қолишига мен тайёр эдим. У шундай қарорга келди. Бу Аббоснинг шахсий танлови. У ақлли ва тезкор футболчи, ўрнини топиб кетади.
Янги келиб қўшилганлар рақобат ортишига ёрдам беришади. Бу барча учун фойдали бўлади.