"Олимпик" билан беллашган "Шерлар" биринчи бўлимдаёқ 10 футболчи билан қолишганига қарамай, ишончли ютуқни тантана қилишди.
Мазкур баҳсда узоқ танаффусдан кейин Банашак асосий таркибга қайтди. Жамоамиз илк ҳужумдаёқ тўп киритди. Рақибдан тўпни эгаллаб олган Черан қанотдан жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Дарвозабондан қайтган тўпни Холматов яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 0:1. 19-дақиқада Банашак дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ ҳимоячи хавфни бартараф этишга эришди. 33-дақиқада эса ҳакам Ҳамралиевга иккинчи сариқ карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Бундан аввалроқ у рақибнинг ўта қўпол ҳаракатини эътиборсиз қолдирганди. 37-дақиқада Черан тўпни 45 метрлардан дарвозага тепди, зарба салгина ноаниқ бўлди.
Иккинчи бўлимда тезкор қарши ҳужумларга эътибор қаратган "Пахтакор" 54-дақиқада орадаги фарқни оширди. Собирхўжаев бошлаган ҳужумни Сайфиев давом эттириб, бир рақибни жарима майдонида алдаб ўтди ва тўпни барчадан ўтказиб, бўш турган Черанга узатди. Драган бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 0:2.
Шундан сўнг мезбонлар вазиятни ўзгартиришга интилишди, лекин ҳимояда ишончли ҳаракат қилган "Шерлар" рақибга деярли имконият қолдиришмади. Қувватов бир ҳолатда Одиловнинг зарбасидан сўнг тўпни оёғи билан қайтарди. 2:0 ҳисобидаги ғалаба "Пахтакор"ни биринчи ўринга олиб чиқди.
"ОЛИМПИК" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
28 июль. Тошкент. "Жар" стадиони. 1493 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Буров, А.Ғиёсов, И.Ильин.
ВАР: А.Асимов.
АВАР: А.Галеев.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Олимпик": Абдунабиев, Мирсаидов, Абдумажидов (Раҳимжонов, 63), Отамуродов, Ибрагимов, Акрамов (Мухторов, 63), Мамасидиқов (Эсанов, 75), Аҳроров (Муҳаммадов, 90), Бўриев, Жалолиддинов (Исломов, 90), Одилов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Эркинов, 90+2), Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Холматов, Черан (Холдорхонов, 90+4), Турғунбоев (Саитов, 65), Банашак (Ҳамдамов, 46).
Голлар: Холматов, 3 - 0:1. Черан, 54 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 30. Ҳамралиев, 30. Мирсаидов, 72. Қувватов, 90+4.
Четлатиш: Ҳамралиев, 33.