30 ёшли марказий ҳимоячи жамоамизнинг янги футболчисига айланди. У билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекилди.
"Фейеноорд" клуби тарбияланувчиси саналган Стинворден ҳозиргача Голландиянинг "Фейеноорд", "Эксельсиор", "Дордрехт", "Камбуур" ва Хорватиянинг "Горица" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилдан бери Хорватия клубида ўйнаган. Фаолиятида чемпионатларда 250 ўйинда 15 гол муаллифи бўлган. Стинворден "Пахтакор"да ўйнайдиган голландиялик биринчи футболчига айланади. У эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди.
Мэтьюга "Пахтакор"даги фаолияти ғалаба ва совринларга бой бўлишини тилаймиз. "Шерлар" сафига хуш келибсан!