"Шерлар" Суперлига иккинчи даврасини Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик"ка қарши баҳс билан бошлашади.
Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар уч бор тўқнаш келган. Бир ўйинда рақиб зафар қучган, икки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Шунингдек, кубокдаги бир тўқнашув жамоамиз фойдасига ҳал бўлган.
"Олимпик" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб тарбияланувчилари икки йилдан бери ўйнаб келишмоқда. Ушбу клуб сафига жами 15 нафардан ортиқ академиямиздан етишиб чиққан футболчилар жалб этилган.
"Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 28 июль, жума куни соат 20:00да "Жар" стадионида бошланади.