Олма-Отада "Қайрат" билан кечган Марказий Осиё дербисида Банашакнинг ўйин охиридаги голи жамоамизга ғалаба келтирди.
Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Улар кўпроқ олдинга ташланиб, босим ўтказишга уринишди. Лекин дарвоза сари аниқ йўлланган зарбалар учрамади. Бир вазиятда Собирхўжаев дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди. "Пахтакор"дан Ҳамдамов ва Ҳамробековнинг зарбалари хавфли чиқди. Лекин рақиб посбони ва ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар таркибида бир неча ўзгариш бўлди. Жамоамиз эса алмаштиришларсиз ўйинни ўтказди. Бўлим бошида Алижоновнинг тепган тўпини ҳимоячи қайтариб юборди. Мезбонларнинг бўлим ўрталарида йўллаган икки аниқ зарбасидан сўнг Қувватов маҳорат кўрсатди. Яна икки кескин ҳужумни Ҳамралиев қайтарди. Бўлимга қўшилган иккинчи дақиқада Ҳамробеков узатган тўпни ҳимоячи қайтарган ҳолда тўпга етиб келган Банашак яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 0:1. Польшалик ҳужумчининг голи "Пахтакор"га Марказий Осиё дербисида ғалаба келтирди.
«ҚАЙРАТ» - «ПАХТАКОР» - 0:1 (0:0)
Олма-Ота, «Марказий» стадион. 13000 томошабин.
«Қайрат»: Данил Устименко, Маки Баньяк, Байжан Маделхан, Сергей Кейлер, Егор Ткаченко, Еркебулан Сейдахмет, Александр Широбоков, Дмитрий Сергеев, Андрей Ульшин, Антон Крачковский, Артур Шушенбаев.
Захира: Вадим Ульянов, Темирлан Анарбеков, Дамир Касабулат, Адилет Садибеков, Жоао Пауло, Офри Арад, Лев Кургин, Ян Труфанов, Вячеслав Швирёв.
«Пахтакор»: Қувватов, Алижонов, Ҳамралиев, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Турғунбоев, Банашак.
Гол: Банашак, 90+2 - 0:1.