Клуб янгиликлари

Саъдуллаев олий лигада дебют қилди

Клуб янгиликлари

"Насаф"га қарши учрашувда Беҳруз Саъдуллаев олий лигада биринчи ўйинини ўтказди.

Ёшлар жамоасида ўзидан яхши таассурот қолдирган футболчи 2017 йилги мавсумда "Пахтакор"да дебют қилган 9-ўйинчига айланди. Саъдуллаев 21 ёшида дебютини нишонлади. Энг ёш дебют қилган ҳозирча Ғанихонов бўлиб турибди. У 17 ёшга тўлмасдан асосий жамоада биринчи беллашувини ўтказиб улгурди.

2017 йил "Пахтакор"да дебют қилганлар:

Ҳожиакбар Жўраев
Шоҳрух Раимов
Ҳожиакбар Алижонов
Хушнуд Авилов
Достон Иброҳимов
Жамшид Юсупов
Иброҳим Ғанихонов
Шоҳрух Маҳмудҳожиев
Беҳруз Саъдуллаев