Иккинчи даврага ҳозирлик жараёнида "Қизилқум"га қарши назорат беллашуви ўтказилди.
Ўйинда мураббийлар штаби ёш ва янги футболчиларни синовдан ўтказиб олди. Биринчи бўлимда Кухарчикнинг узатмасидан кейин Эркинов дарвозани ишғол қилди. Танаффусдан сўнг Кенжабоев пенальтидан мувозанатни тиклади. Ўйин охирларида эса Кухарчик пенальтидан фойдаланиб, жамоамизга ғалаба келтирди - 2:1.
19 июль куни "Пахтакор" Олма-Отада "Қайрат" билан ўйнайди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" 2:1
"Пахтакор": Шевченко (Боймуродов, 46), Поёнов, Абдумажидов, Турсунов, Саитов, Асқаров, Холматов, Ўринбоев, Эркинов, Мерк, Кухарчик.
Голлар: Эркинов 20 (Кухарчик), Кухарчик 89-пен (Мерк) - Кенжабоев 50-пен.