Польшалик ҳужумчи жамоамиз билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 32 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини Польша клубларида ўтказган. 9 мавсум "Легия", сўнгги 3 мавсумда "Погон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг "Урал" клубида ўйнаган. Польша чемпионатида 5 карра чемпионга айланиб, 6 мартадан Польша Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Юқори лигаларда 328 учрашувда 59 гол муаллифи бўлган. Кубок баҳсларида 51 ўйинда 9, Еврокубокларда 70 беллашувда 14 тўп киритган. Польша миллий терма жамоасида 8 учрашувда 1 тўп киритган. Кухарчик 2024 йил охирига қадар "Пахтакор" сафида ўйнайди.
Умид қиламизки, Кухарчик Польшадаги чемпионлик ва совринларга бой фаолиятини "Пахтакор"да ҳам давом эттиради. "Пахтакор"га хуш келибсан, Михал!