Клубимиз тарбияланувчиси саналган Ҳожимат ижара асосида жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Эркинов 2020, 2021 ва 2022 йилларда "Пахтакор"нинг чемпионликка эришишига ўз ҳиссасини қўшган. "Шерлар" таркибида Суперлигада 37 ўйинда 6 гол урган, Чемпионлар Лигасида эса 13 баҳсда 2 гол муаллифига айланган. Москванинг "Торпедо" клуби билан келишув асосида Эркинов бир йилга ижарага олинди.
Ҳожимат қадрдон клубига қайтиши хусусида шундай фикр билдирди:
- Мени тарбиялаган қадрдон жамоам "Пахтакор"га қайтганимдан хурсандман. Суперлиганинг иккинчи даврасида чемпионлик анъанасини давом эттиришда ёрдам беришни хоҳлайман. Чемпионлар Лигасида ҳам мухлисларимизни қувонтирадиган ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бор кучим билан клубимга ёрдам беришга интиламан. Ишқибозларни мавсумнинг иккинчи қисмида чиройли футбол билан қувонтирамиз деган умиддаман.