U-21 чемпионати 13-тур баҳсида Олим Шокиров шогирдлари "Бунёдкор"дан 4:0 ҳисобида устун келишди. Ўйинда тўлиқ ташаббусга эришган ёшларимиз буни натижада ҳам акс эттиришди. Ўйин бошидаёқ Раҳматуллаев дубл қайд этишга эришди. У дастлаб жаримадан тўп киритган бўлса, кейин жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллади. Эргашбоев биринчи бўлим охирида қанотдан оширилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага киритди. Иккинчи бўлимда эса Турдимуродов учрашувга нуқта қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин ёшларимиз 27 очко тўплаган ҳолда якка пешқадамга айланишди.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" 0:4
Ҳакам: И.Исмоилов.
Голлар: Раҳматуллаев 2, 14, Эргашбоев 41, Турдимуродов, 70.
"Бунёдкор": Асролов (Турсунмуротов, 46), Аҳмаджонов, Туплиев, Омоналиев, Олимжонов, Шомуродов, Зевадинов, Жўрабоев, Ёрбеков, Ўткиров, Кенжаев.
"Пахтакор": Шевченко, Ҳамралиев (Позилов, 80), Холдорхонов (Усмонов, 71), Поёнов, Турдимуродов (Одилов, 71), Ашуров, Раҳматуллаев (Ҳожибоев, 80), Эргашбоев (Фомин, 46), Ортиқбоев (Ҳабибуллаев, 46), Азмиддинов (Ибраимов, 64), Ж.Алижонов.
Огоҳлантиришлар: Омоналиев, 27. Ортиқбоев, 27.
Четлатиш: Омоналиев, 60.