Клуб янгиликлари

Нукусда "Арал"дан енгилдик

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги 3-тур ўйинида жамоамиз Нукусда "Арал"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал қилиб бўлингани сабабли Максим Шацких бир қатор ёш футболчиларни асосий таркибда майдонга туширди. Поёнов, Абдумажидов, Ўринбоев ва Усмонов дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилишди. 20-дақиқада ҳимоядан тўп билан чиқишда йўл қўйилган хато қимматга тушди. Узатмадан кейин тўп Куанишбаевга теккан ҳолда дарвозага бориб тушди. Иккинчи бўлимда жамоамиз тўп назоратини ўзига олди ва ҳужумлар уюштиришга интилди. Бироқ вазиятлар зарбагача олиб борилмади. Қўшилган дақиқаларда эса Юсупбоев мезбонларнинг иккинчи тўпини киритиб, "Арал"нинг ғалабасини таъминлади - 2:0.

"Пахтакор" гуруҳдан 2-ўрин соҳиби сифатида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

"АРАЛ" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (1:0)
3 июнь. Нукус. ФММ стадиони.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, З.Элибоев, Ф.Усмонов, Д.Аманбаев. 
"Арал": Насимов, Аҳмаджонов, Сарибоев, Қуттибоев, Низанов, Умирбеков, Қалмагамбетов, Куанишбаев, Саъдуллаев, Ражабов. 
"Пахтакор": Қувватов, Саитов, Азмиддинов, Ҳамралиев (Ж.Алижонов, 90), Абдумажидов, Поёнов, Усмонов, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ўринбоев, Ҳамдамов.
Голлар: Куанишбаев, 20 - 1:0. Юсупбоев, 90+4 - 2:0.
Четлатиш: Абдумажидов, 28.