Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Арал" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 3 июнь куни 22 йиллик танаффусдан кейин яна Қорақалпоғистонга ташриф буюради. Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичини якунлаб берадиган турда жамоамиз Нукусда "Арал" меҳмони бўлади. Охирги бор "Шерлар" 2001 йил Нукусда чемпионат доирасида учрашувда иштирок этишган. Узоқ йиллик танаффусга шанба кунги ўйинда барҳам берилади. "Пахтакор" мазкур баҳсда энг камида дурангга эришган тақдирда гуруҳдан пешқадам сифатида нимчорак финалга йўл олади.

Кубокда жамоамиз бир марта Қорақалпоғистон вакилига қарши ўйнаган. 1997 йил Нукусда 1:1, Тошкентда 7:3 натижалари қайд этилиб, "Шерлар" мусобақани давом эттирган. Ўша йили "Пахтакор" кубок соҳибига айланган.

"Арал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 3 июнь, шанба Нукусдаги футбол маҳорат мактаби стадионида соат 18:00да бошланади.