Клуб янгиликлари

"UZCARD" ва “Пахтакор” – ғалабага интилиш - энг яхши ҳамкорлик

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" стадионида "UZCARD" компанияси ва "Пахтакор" футбол клуби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиши бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда "UZCARD" бош директори Олимжон Закиров, "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

"UZCARD" "Пахтакор" футбол клубининг ҳамкорига айланди.

Ушбу ҳамкорлик юртимизда футбол ва спортни янада ривожлантириш, биргаликда турли лойиҳаларни амалга ошириш, мухлисларни стадионга жалб этиш, футболни оммавийлаштириш борасида замонавий акциялар ўтказиш, ишқибозлар учун қулай шароитларни яратиш бўйича замонавий акцияларни ўтказишни ўз ичига олади.

"UZCARD" билан ҳамкорлик ҳар икки томон учун муваффақиятли ва фойдали бўлишига умид қиламиз. Ўзбек футболида энг катта ва бой тарихга эга бўлган клуб оиласига хуш келибсиз!