Клубимиз санага кунга ўзгача ёндошишга ҳаракат қилди.
Барчангизга маълум, бизнинг ўқув-машғулот ўтказадиган базамиз Қибрай туманида жойлашган. Шунинг учун клубимиз ҳомийлари билан ҳамкорликда Қибрай тумани туғруқхонасида тадбир ташкил этилди. Туғруқхона маъмурияти билан 3 кун аввал таваллуд топган икки нафар чақалоқ, бир ўғил ва бир қизга совғалар бериш борасида келишиб олдик. Эътиборлиси шундаки, уларнинг ота-оналар бу ҳақида билишмасди. Футболчилар билан тадбирга кириб келганимизда, улар энди уйга отланишаётган эди. Жажжи Ҳадичахон ва Абдуллоҳ учун кичик байрам ташкил қилиб, уларни "Пахтакор"нинг хизмат машиналарида уйларига кузатиб қўйдик.
Ажаб эмас, орадан 18 йил ўтиб "Пахтакор"да дебют қиладиган футболчилар орасида Абдуллоҳ ҳам бўлади.