Клуб янгиликлари

Ёшларимиздан ажойиб "камбэк"

Клуб янгиликлари

Ёшларимиз U-21 чемпионати 12-турида "Сурхон"га қарши ўйинда иродали ғалабани қўлга киритишди. 12-дақиқагача дарвозасидан икки тўп ўтказиб юборган футболчиларимиз кейинчалик ютуқни ўз томонларига оғдиришди. Абдумажидов, Ҳабибуллаев ва Холматов томонидан урилган голлар муҳим муваффақиятни таъминлади. Ушбу ғалабадан кейин Олим Шокиров шогирдлари 24 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни давом эттиришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 3:2 (1:2)
Ҳакам: Х.Суюнбоев (Андижон).
Голлар: Абдумажидов 15, Ҳабибуллаев 49, Холматов 72 -  Абдусаломов 9, Холиев 12.
"Пахтакор": Ш.Суюнов, Поёнов, Холматов, Пазлиддинов, Усмонов (Эргашев, 74), Беглархонов (Позилов, 69), Ҳабибуллаев, Ҳожибоев (Аҳмедов, 66), Абдумажидов, Мифтахуддинов (Тодоров, 74), Ж.Алижонов.
"Сурхон": Исоқов, Абдураҳмонов, Абдусаломов, Жўраев, Рустамжонов, Эшқобилов, Шамсиддинов, Маматқулов, Холиев, Муҳиддинов, Каримов.
Четлатишлар: Маматқулов, 31. Пазлиддинов, 78.