"Сурхон" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
- Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Имкониятларимиз бор эди, улардан фойдалансак каттароқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Муҳими ғалаба ва 3 очкони қўлга киритганимиз.
Биз мусобақа жадвалига қарамаймиз. Бизда ўзимизнинг мақсадлар бор ва бошқа жамоаларга қараб иш қилмаймиз.
"Сурхон" ёш ва чанқоқ жамоа. Биринчи бўлимда "Сурхон" кучга тўла эди ва шу сабаб улар ўз ҳудудларини ёпишга улгураётган эди. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ўйинимизни намойиш эта бошладик ва "Сурхон" бир нечта ҳужум уюштирди холос. Ҳозирги кунда "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа максимал тарзда ўйнайди. Осон ғалабалар кутмаймиз.
Захира ўриндиғимизда U-19 жамоасининг футболчилари кўпроқ. Уларни майдонга тушириш катта таваккал, сабаби улар ўйин суръатига мослашиб кета олмаслиги мумкин. Агар ёш футболчиларни майдонга туширсам, улар руҳий босим остида қолиб кетишади ва ўзига ишончни йўқотиб қўйиши мумкин.