Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Сурхон"

Клуб янгиликлари
Суперлига 12-турида "Пахтакор" 29 май куни Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 32 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 104 марта ишғол қилган "Шерлар" 29 тўп ўтказиб юборишган.

Тошкентдаги 16 тўқнашувнинг 14тасида "Пахтакор", биттасида "Сурхон" ғалаба қозонган. Бир ўйинда дуранг қайд этилган. "Шерлар" Тошкентда 14 ғалабадан 11тасида йирик ҳисобда зафар қучганлар. Ўз майдонимизда гол уриш борасида кўрсаткичлар 68:11ни ташкил қилади.

Ўзаро баҳслардаги энг йирик натижа 2004 йилда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" термизликларни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган. "Сурхон"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1994 йил қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин 29 май, душанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.