"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги 2-турида "Дўстлик"дан 5:0 ҳисобида устун келган ҳолда нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди. Ўйинда тўлиғича устунликка эришган жамоамиз жуда кўплаб голли вазиятларни юзага келтирди. Ҳамробеков ва Сайфиев пенальтидан фойдалана олишмади. Ҳар икки ўйинчимизнинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарганини таъкидлаш жоиз. Ҳисоб 35-дақиқада Ҳамдамов томонидан очилди. Суюновнинг узатиб берган тўпини Достон яқин масофадан дарвозага йўллади. Кейин Турғунбоев орадаги фарқни оширди. У қанотдан оширилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади.
Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусни сақлаб турдик. Турғунбоев, Ўринбоевнинг автоголи ва Тодоровнинг голлари эвазига 5:0 ҳисобида зафар қучдик. Гуруҳдаги охирги беллашув 3 июнь куни Нукусда "Арал" жамоасига қарши ўтказилади.
"ДЎСТЛИК" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:2)
24 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 320 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, Ш.Йўлдошев, А.Раҳимқулов, С.Исматуллаев.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Ф.Худоёров.
"Дўстлик": Усмонов, Ҳусанов, Ўринбоев, Обидхонов, Раҳимов, Собиров, Асатиллаев, Равшанов, Алланазаров, Шарипов, Рустамхонов.
"Пахтакор": Суюнов, Саитов (Тодоров, 66), Абдумажидов, Ҳамралиев, Турсунов, Сайфиев, Ҳамробеков (Усмонов, 59), Собирхўжаев (Пазлиддинов, 72), Холматов, Ҳамдамов (Ж.Алижонов, 66), Турғунбоев (Поёнов, 66).
Голлар: Ҳамдамов, 35 - 0:1. Турғунбоев, 37 - 0:2. Турғунбоев, 52 - 0:3. Ўринбоев, 61-авт - 0:4. Тодоров, 75 - 0:5.