Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз Жиззахда йирик ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари
Тарбияланувчиларимиздан иборат U-19 жамоамиз 5-турда "Сўғдиёна"дан сафарда 4:0 ҳисобида устун келди. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган Дмитрий Ан шогирдларидан Асад Беглархонов дубл қайд этган бўлса, Ислом Анваров ва Алишер Мўминов биттадан тўп киритди. Бу жамоамиз 4 ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида кўтарилишда давом этмоқда. 

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" 0:4
Ҳакам: Ш.Қаюмов.
"Пахтакор": Тўлабоев, Пазлиддинов, Беглархонов, Мўминов, Ҳабибуллаев, Ҳожибоев, Аҳмедов, Ўктамов, Анваров, Жалилов, Козимов.
Захира: Ҳикматов, Валиев, Маъруфалиев, Нуриддинов, Эркинов, Ҳакимов, Собиржонов, Я.Ўринбоев, Бахтиёров.
Голлар: Беглархонов 2та, Анваров, Мўминов.