9 май юртимизда "Хотира ва Қадрлаш куни" сифатида белгиланган.
9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Пахтакор" футбол клуби юртимиз тинчлиги, мустақиллиги, унинг тараққиётига ҳисса қўшган ва амалга оширган ишлари учун уруш ҳамда меҳнат фахрийларига миннатдорчилик билдиради, улар ҳамиша қалбимизда сақланади.
Уларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, юртимизга эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолади. Ватанимиз учун ҳаётини берган инсонлар доим ёдимизда қолади.