U-21 жамоамиз 9-тур ўйинида "Турон"дан 2:1 ҳисобида устун келган ҳолда пешқадамликни давом эттирди.
Илк турдаги мағлубиятдан кейин ёшларимиз кетма-кет 7-ғалабани қўлга киритишди. Мазкур беллашувда Олим Шокиров бош мураббий сифатида дебютини ўтказди. Ҳисобни биринчи бўлим ўрталарида мезбонлар очишди. Қодиров ҳисоб очувчи гол муаллифига айланди. Шундан кейин олдинга интилган жамоамиз иродали ютуқни қўлга киритди. Бўлим якунида Темур Одилов мувозанатни тиклади. 67-дақиқада эса пенальтидан унумли фойдаланган Муҳаммадали Ўринбоев ғалаба голи муаллифига айланди.
8 учрашувдан кейин 21 очко тўплаган "Пахтакор" U-21 жамоаси якка пешқадамликни сақлаб қолди.
"ТУРОН" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:1)
7 май. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони.
Ҳакамлар: С.Назаров, Ш.Аъзамов, Ш.Шокиров, А.Ҳасанов.
Назоратчи: Б.Намозов.
Голлар: Қодиров 20 - Одилов 45+1, Ўринбоев 67-пен.
"Турон": Тўхтабоев, Чобанов, Қодиров, Исоқов, Мисралиев, Мўйдинов, Илҳомжонов, Абега Энянг, Раҳмонов, Умаров, Саидхонов.
"Пахтакор": Ш.Суюнов, Ўринбоев (Ибраимов, 90+4), Поёнов, Пазилдинов, Усмонов, Беглархонов (Мўминов, 89), Одилов (Ҳожибоев, 82), Фомин, Ҳабибуллаев (Абдуллаев, 46), Абдумажидов, Ж.Алижонов.
Огоҳлантиришлар: Ўринбоев, 67. Исоқов, 75. Абдумажидов, 88. Мисралиев, 90+2.