Максим Шацких мазкур беллашувда таркиб билан боғлиқ катта муаммога дуч келди. Рашидов, Азмиддинов ва Саитов бетоблиги туфайли баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Турсунов эса дисквалификацияни ўтамоқда. Аъзамов ва Банашак ҳамон жароҳатини тузатиш билан банд.
Ўйин жамоамиз устунлиги остида бошланди. 9-дақиқада тўп учун курашда жарима майдонида Алижоновни қўполлик ишлатди деб ҳисоблаган ҳакам пенальти белгилади. Бу ҳолатда Қувватов маҳорат кўрсатди! У Муртазоевнинг нуқтадан тепган тўпини қайтариб юборишга эришди. 33-дақиқада Алижоновнинг узатмасидан кейин Черан ва Турғунбоев қулай имкониятга чиқиб боришди, аммо зарба беришга улгуришмади. 40-дақиқада ҳисоб очилди. ВАРни кўргач, ҳакам Алижоновга нисбатан ишлатилган қўполликни кўрди ва пенальти белгилади. Бундан Черан унумли фойдаланди. У дарвозабонни алдаб, тўпни қарама-қарши йўналишга жойлади - 0:1. Биринчи бўлимда ушбу натижа ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошида Қувватов яна бир вазиятда маҳоратини намойиш қилди. Рақибдан Стойковичнинг яқин масофадан аниқ йўналтирган зарбасидан сўнг Санжар тўпни уриб юборди. Охирги 15 дақиқаликда эса жамоамизда уч имконият юзага келди. Дастлаб Ҳамробековнинг зарбасидан кейин рақиб посбони қайтарган бўлса, Чераннинг яқин масофадан уриниши ноаниқ чиқди. 87-дақиқада Ҳамдамов яккама-якка чиққан вазиятда тўпни дарвозага тепа олмади, ҳимоячи хавфни бартараф этди. Баҳс якунигача натижа ўзгармади. "Пахтакор" сафардан муҳим ютуқ билан қайтди.
"ТУРОН" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
6 май. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 2340 томошабин.
Гол: Черан 40-пен.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, С.Назаров.
ВАР: И.Танташев.
АВАР: Ҳ.Музаффаров.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: Қ.Мадраимов.
"Турон": Давронов, Тоштемиров, Аҳмедов, Муртазоев (Стойкович, 58), Кумбурович, Рўзиев (Бойович, 58), Камолов, Абдураимов, Алиев (Бегларишвили, 79), Чичинадзе, Тошмирзаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ҳамралиев, Ҳамробеков, Сайфиев, Собирхўжаев, Холматов, Турғунбоев, Файзуллаев, Ҳамдамов, Черан.
Огоҳлантиришлар: Сайфиев, 68. Шацких, 68. Аҳмедов, 78. Чичинадзе, 78.