Яйпандаги беллашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
Шацких: - Очиғини айтсам, биз ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта олмадик. Ҳар икки жамоа гол уриш учун кўп олдинга борди. Ягона гол муҳим ғалаба келтирди. Бир неча футболчиларнинг сафдан чиқиши бизга катта қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай, ютуқ билан олдинга қадам ташлашда давом этдик. Ўйинчилар етишмаслиги сабабли ўзгаришлар қилмадим. Қолаверса, кескин ўйин кечди. Бундай пайтда алмаштириш қилмасликка қарор қилдим.