Ўзбекистон Кубоги 1-туридан кейин "Пахтакор" бош мураббийи баҳс хусусида фикрларини билдирди.
- Бугунги ғалабамиз гуруҳдан чиқиш учун муҳим қадам бўлди. Ўйиндан аввал режа қилганимиздек кўп вазиятлар ярата олмагандирмиз, лекин 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси хавф остида бўлди. "Пахтакор"нинг асосий таркиби чемпионат ва кубок баҳсларида ҳам иштирок этмоқда. Футболчилар жисмоний жиҳатдан кўп куч сарфлашмоқда, сабаби ёш футболчилар терма жамоа йиғинига жўнаб кетишган.
Рақибимиз яхши тайёргарлик кўрибди. Улар прессинг қилиб ўйнашга интилишди, лекин биз осонликча ушбу босимдан чиқиб кета олдик. Улар битта голли вазият яратишди ва ўша вазиятда дарвозабонимиз жамоани қутқарди, қолган вазиятларни хавфли демаган бўлардим. Албатта, чемпионат ва кубок баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Мисол учун, бугун ярим финал баҳси бўлганида, йигитлар ўйинга бошқа кайфиятда тайёргарлик кўришар эди. Биринчи учрашув бўлгани сабабли бироз эркинроқ ҳаракат қилдик.Ўйин сифати ёмон бўлмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман. Бугун биринчи маротаба гол ўтказиб юбормадик.