14-турда "шерлар" "Насаф"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Кубокда айнан қаршиликлар йўлимизга ғов бўлишгани сабабли мазкур учрашув жамоамиз учун катта аҳамият касб этди. Дастлабки дақиқаларда Лобанов икки бор маҳорат кўрсатди. Нарзуллаев ва Чераннинг аниқ зарбаларини Саша қайтариб қолди. Жамоамиздан Ҳакимов ва Каримовнинг уринишлари эса мўлжалга аниқ етиб бормади. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан йўл олишди.
Иккинчи бўлимда ташаббусга эришган "Пахтакор" рақиб жарима майдонига кетма-кет ёриб кирди. 67-дақиқада Каримовнинг дарвоза яқинига оширган тўпини тўхтатиб олган Сергеев ҳисобни очди - 1:0.
Уч дақиқа ўтгач, Шерзоднинг ўзи гол урди. Чамаси 30 метрлардан кучли зарба билан Каримов ажойиб тўп муаллифига айланди ва фарқни оширди - 2:0.
78-дақиқада Чераннинг пасидан фойдаланган Сайфиев ҳисобни қисқартирди. Охирги дақиқаларда Сергеев ва Каримов қулай имкониятлардан гол ура олишмади. 2:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолган "Пахтакор" қийин беллашувда муҳим муваффақиятга эришди.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:1 (0:0)
19 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: В.Коваленко, А.Расулов, Ж.Саидов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Козак, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов (Юсупов, 63), Каримов, Нуруллаев (Саъдиллаев, 81), Сергеев, Ҳакимов (Авилов, 86).
"Насаф": Суюнов, Шораҳмедов, Ғаниев (Эркинов, 71), Раҳматуллаев, Абдураҳимов, Голбан, Аъзамов, Рашидхонов, Сайфиев, Нарзуллаев (Абдухолиқов, 82), Черан.
Голлар: Сергеев, 67 - 1:0. Каримов, 70 - 2:0. Сайфиев, 78 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳакимов, 35. Сайфиев, 37. Тожиев, 40.